Британиялик дизайнер Томас Твейтс Швейцариядаги Альп тоғларига бориб, уч кун давомида эчкилар ичида яшади. Бу ҳақда New York Daily News нашри хабар бермоқда.

Дизайнер эчкиларга қисман ўхшаш учун қўл ва оёқларига махсус протезлар ўрнаттирди. Аммо, Твейтснинг тан олишича, бу билан эчкиларни алдай олмади: жониворлар уни қабул қилмаган ва у нуқул подадан ортда қолдириб кетилган.

Аммо, эркакнинг таъкидлашича, бу мегаполисдаги ҳаётдан дам олишнинг ажойиб усулидир.
Эндиликда Твейтс ўз саргузаштлари асосида “Эчки-одам: инсонликдан қандай дам олганим ҳақида” номли китоб ёзмоқчи.