Ғарб сиёсатчилари ва иқтисодчиларининг Россия иқтисодиётининг тушаётгани ҳақидаги баёнотлари ЯИМ кўрсаткичларига асосланиб, бу масалага бир ёқлама қарашдир, деб ҳисоблайди Czech Free Press нашри колумнисти Ладислав Кашука.

Унинг фикрича, Россиянинг ички ресурслари унга тўлиқ иқтисодий изоляцияни ҳам бошдан кечириш имкониятини беради. Хом ашё экспортининг тушиб кетиши, ишлаб чиқаришнинг айрим йўналишларидаги пасайиш ҳали Россия иқтисодиёти инқирозда дегани эмас.

“Кичик, хом ашё билан ўзини таъминлай олмайдиган мамлакатларда ЯИМнинг беш фоиз тушиши жиддий муаммо бўлиши мумкин, чунки уларнинг маҳсулотлари экспорти тушиб кетади. Аммо Россияга келганда бу шунчаки Ғарб етакчиларининг кўзбўямачилиги холос, улар шу йўл билан Россияга қарши санкциялар туфайли зарар кўраётган мамлакатларидаги сайловчиларни тинчлантирмоқчи”, – таъкидлайди колумнист.

“Ғарб иқтисодчилари иқтисодий инқирозни муҳокама қилмоқчи бўлса, биринчи навбатда АҚШдаги вазиятга эътибор берсин – унинг ташқи қарзи ЯИМнинг 150 фоизини ташкил қилмоқда”, – хулоса қилинади материалда.