Германияда учинчи жаҳон урушига қарши арзномага имзолар тўпланмоқда.

Имзолар йиғиш фуқаролик ҳуқуқлари учун “Бирдамлик” немис ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилмоқда. 

“70-йилларда Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларининг отилиши оқибатида дунё 1962 йилдаги Куба инқирозидан кўра кўпроқ даражада ядро урушига ёқасига келиб қолди. Бунга Россия ва Хитойга қарши беъмано иғволар сабаб бўлди. Ҳозирда ҳам Обама маъмурияти ва НАТО инсониятни қирилиб кетиш хавфига дучор қилмоқда”, дейилмоқда арзномада.      

Ҳаракат аъзолари Россияга нисбатан иғволарга мисол сифатида НАТОнинг шарққа кенгайиши, АҚШнинг Ҳаво ҳужумига қарши мудорфаа бўйича келишувдан бир томонлама чиқиши ва Польша ва Руминияда ракетага қарши мудофаанинг жойлаштиришини айтмоқдалар.

Шунингдек, АҚШ ҳукумати тактик ядровий қуролнинг янги авлодини ишлаб чиқаришни ва жойлаштиришни фаоллаштирганига жавобан Россия ўзининг стратегик ядровий кучларини қайта жиҳозлашни бошлагани ҳам таъкидлаб ўтилди.  

Ҳаракат аъзоларининг фикрича, шу туфайли “Ерни ўн марталаб йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган” ядровий тўқнашув хатари анча ошиб кетди.

“Биз Россия ва Хитой билан барча қарама-қаршиликларнинг зудлик билан тўхтатилиши ва барча можароларнинг сиёсий йўл билан ҳал қилинишига қайтишни талаб қиламиз”, демоқдалар арзнома муаллифлари.