Ҳаётда ҳеч бўлмаганда бир марта ўтиш керак бўлган 10 та йўл

Жаҳон 16 Август 2015 32903

Биз аллақачон қулай транспорт воситаларида саёҳат қилишга, самолётларда учишга, барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизматидан фойдаланишга ўрганиб қолганмиз. Аммо шуни билингки, саёҳатнинг асл мазмуни елкангизга рюкзак илиб қилинган саёҳатдагина намоён бўлади. Худди мана шу йўл билангина ўзга бир мамлакатдаги ҳаётни, муҳитни англай оласиз, сабр-тоқатингиз ва кучингизни синовдан ўтказиб, ўзингизни бетакрор Еримизнинг бир бўлаги сифатида ҳис қиласиз.

Сайтимиз ҳаётингиз давомида ақали бир бора бўлса-да, ўзингиз босиб ўтишингиз керак бўлган, гўзал табиат яратиқлари бўлмиш дунёнинг 10 та ажойиб йўли тўғрисидаги маълумотларни сизга тақдим қилади.

Самога йўл, Гавайи

4000 зинапоядан иборат ушбу экстремал йўналиш Хайку сўқмоғи ёки Самога йўл деб ҳам номланади. У Гавайининг Оаху оролида жойлашган. Уни Иккинчи жаҳон уруши пайтида Америка аскарлари тепалик устидаги антенналарга етиб бориш учун қуришган. Маҳаллий ҳукумат вақти-вақти билан бу хавфли зинапояни ёпиб қўйишади, бироқ унга чиқувчиларнинг сони аксинча, ортиб бормоқда. Агар у ерга чиқиб олсангиз, ёдда тутинг, пастга яхшиси қарамаганингиз маъқул.

Сикоку зиёратгоҳ йўли, Япония

Сикоку оролида қадимги Япониянинг жами гўзаллиги борича сақланиб қолган.  Шунинг учун бутун оролни ўраб олган йўлдан нафақат конус бош кийимли зиёратчи-буддистлар, балки бир гуруҳ сайёҳлар ҳам юришади. Бу йўналишдан юриш кишидан тўла икки ой вақтни талаб қилади ва мана шу узоқ саёҳат даврида гўзал япон боғлари билан ўралган 88 та қадимий буддавийлик ибодатхонасини зиёрат қилиб, қалбан халоватга эришиш мумкин. 

Инклар сўқмоғи, Перу

Деярли олти юз йилни босиб ўтган, инклар томонидан қурилган мазкур қадимий йўлда ҳозирги кунда маҳаллий йўлбошловчилар ёрдамида сайёҳлар юришади. Йўл баъзан жунгли оралаб ўтса, баъзида тоққа чиқиб олади. Унинг поёнида бўлса сизни бетакрор кўриниш, қадимги инкларнинг Мачу-Пикчу империяси илоҳий шаҳри, “самовий шаҳар” кутиб турибди. 

Сарек миллий боғи, Швеция

Лапландия, Қор маликаси мамлакати — бу эртак эмас, бу ернинг кўриниши эртакнамо. Унинг ёввойи шимолий табиати билан Сарек миллий боғида яқинроқ танишиш мумкин. Бу ерга саёҳат уюштирганларни Швециянинг баланд тоғлари, дарёлари, музликлари, шимол ёғдуси ва руҳий эркинлик ҳисси кутиб турибди.

Ликий сўқмоғи, Туркия

Бу ерга қилинган саёҳатдан сиз фақат ва фақат куч-қувват оласиз. Аммо бу ҳали Туркия сайёҳларга тақдим қиладиган ҳамма нарса эмас. Масалан, Ликий сўқмоғи мамлакатнинг мўъжизакор томонини очиб беради. Қумли мовий кўрфазлардан токи Ликиянинг қадимги аҳолиси тахминан 3 минг йил олдин қояларда қолдирган қабрлар Ликий сўқмоғига янада сирли кўриниш бахш этади.

Олов кўрфази, Австралия

Олов кўрфази номи унга оч сабзи ранг лишайниклар билан қопланган соҳил бўйидаги қояларнинг ноодатий рангги туфайли берилган. Дунёнинг ҳеч бир бурчагида учрамайдиган ажойиб кўринишга эга соҳил ёқалаб ўтган йўналишдаги саёҳат тўрт кун давом этади. Сайёҳлар бетакрор табиат тасвирига гувоҳ бўлишади: оқ қум, катта-катта сабзи ранг валунлар (тоғ жинсларининг бўлаклари; юмалоқ катта тош) ва мовий океан.

Қуруқлик сўқмоғи, Австралия

Австралиядаги ушбу машҳур йўналиш Тасманиянинг гўзал жойлари: баланд тоғ чўққилари, биллурдай тоза сувли кўллар, шаршаралар ва арчагулли далалари ёнидан ўтади. У ерда сиз вомбатлар, ехидна, кенгуру ва бошқа маҳаллий ҳайвонларни учратишингиз мумкин.

Авлиё Иакова йўли, Испания

Асримиз ўрталарида мазкур йўлдан Испания ҳомийси апостол Иакованинг қабрини зиёрат қилувчилар юришган. Бугунги кунга келиб бу йўл янада машҳур бўлди. Унинг қайта машҳур бўлишида Паоло Коэло қаламига мансуб “Коҳиннинг кундалиги” асарининг ўрни катта бўлди. Ҳозирда унда нафақат зиёратчилар, балки ўзлигини англашга қарор қилган кишилар ҳам юришади. Саёҳат сўнггида кўпчилик эсдаликка Авлиё Иакова йўли рамзини билдирувчи чиғаноқ кўринишидаги татуировка чиздиришади. 

Зион миллий боғи, АҚШ

Зион кўплаб қоялар ва тош плато, чуқур каньонлар ва ўзгача туннеллар  билан ўралган. Ва буларнинг ҳаммаси турли хил рангда товланади: пушти, сабзиранг, қизил, зумрадранг ва мовий. Зион гўё камалак мисол товланади. Бундай эртакнамо жойда ўзингизни Ер сайёрасида эканлигингизга шубҳа қиласиз. 

Аннапурна атрофидаги пиёдалар йўли, Непаль

Аннапурна тоғ масканидан ҳали ҳеч ким ўзгармасдан қайтмаган. Непаль – бу дунёдаги энг улуғвор тоғлар, дунёдаги энг чуқур даралар, тоғлар орасида йўқолиб кетган буддавийлар ибодатхоналари…

Манба: Xabardor.uz

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар