Ҳиллари Клинтон “ИШИД”нинг пайдо бўлиши учун жавобгарликни Жорж Буш зиммасига юклади

Жаҳон 16 Август 2015 4681

АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон президент лавозими учун сайловолди пойгасидаги рақиби Жеб Бушнинг “ИШИД” террорчилик гуруҳининг пайдо бўлишида жавобгарликнинг бир қисмини Клинтоннинг зиммасига қўйган айбловини инкор этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Айова штатида Клинтон нутқ сўзлаётиб, Ироқдаги вазиятнинг кескинлашиши президент Кичик Жорж Буш маъмуриятининг ҳаракатлари туфайли вужудга келганини айтди. Шу билан бирга у Жеб Буш акасининг ҳаракатларини ҳимоя қилишга ва бўлиб ўтган воқеанинг тўлиқ суратини беркитишга уринаётганига эътиборни қаратди.

Клинтоннинг айтишича, Жорж Буш ўша пайтдаги Ироқ ҳукумати билан 2011 йилнинг охиригача АҚШ қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши бўйича келишув тузган. Айнан шу ҳолат “ИШИД”нинг минтақада кучайишига сабаб бўлган.

Аввалроқ республикачи Жеб Буш Барак Обаманинг нотўғри ҳаракатлари Ироқдаги вазиятнинг беқарорлашуви ва “ИШИД”нинг кучайишига олиб келганини айтиб, Ҳиллари Клинтон ўша пайтда АҚШ Давлат котиби лавозимини эгаллаганини таъкидлаб ўтди.  

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар