Индонезия миллий қидирув ва қутқарув агентлиги (BASARNAS) Папуа вилоятида бортида 54 киши бўлган самолётнинг қулагани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ Индонезиянинг Trigana Air Service авиакомпаниясига тегишли ATR йўловчи самолёти Папуа вилоятидаги тоғларда ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Вилоят маркази Жаяпурадан Оксибил шаҳри аэропортига рейсни амалга ошираётган самолёт бортида 49 йўловчи ва 5 кишилик экипаж бўлган. Авиакомпания ходимининг РИА Новости мухбирига хабар қилишича, самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлган.

“Биз унинг ҳалокатини тасдиқлай олмаймиз. Биз фақатгина самолёт билан алоқани йўқотганимизни айта оламиз”, – таъкидлади BASARNAS раҳбари Бамбанг Соелистио.