Марсга юбориладиган фазогирлар ортларига қайтиб кела олмасликлари айтилмоқда

Технология 16 Август 2015 8053

2026 йилда Марсга юбориладиган биринчи коинот экспедициясининг иштирокчилари сайёрамизга қайтиб келолмайдилар. Ушбу экспедиция Бас Лансдорп раҳбарлиги остида MarsOne хусусий лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Қизил сайёранинг бўлғуси мустамлакачиларида яна Ерга қайтишга на техник имкониятлар, на инфратузилма мавжуд бўлади.

MarsOne’нинг маълум қилишича, Марсда содир бўлаётган барча воқеалар телевидение орқали намойиш этиб борилади. 2020 йилда Марсга қўндириладиган модуль юборилиб, ушбу модуль тупроқ остидан сув олиш технологиясини синовдан ўтказиб кўради. Шунингдек, сайёра сиртидан видео, тасвир ва бошқа маълумотларни доимий тартибда узатувчи алоқа йўлдоши ҳам учирилади.   

Айни пайтда ушбу экспедицияда иштирок этиш учун 202 минг киши ариза берган. Барча танловлардан ўтган 24 кишигина Марсга юборилади.  

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар