Германия канцлери Ангела Меркель ZDF телеканалига берган интервьюсида мамлакат раҳбарияти учун Грециядаги инқироз ва евронинг барқарорлигидан ҳам муҳимроқ муаммо борлигини тан олди.
“Бу муаммо бизни Грециядаги инқироз ва евронинг барқарорлиги муаммоларидан ҳам анча кўпроқ ташвишлантиради. Биз бу муаммонинг ечимини топишимиз керак”, деб айтди Меркель.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Германиядан болқон ноқонуний муҳожирларни тезлик билан депортация қилинишини талаб қилган эди. Германияга келаётган муҳожирлар сони 2015 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилдагидан 2 баробардан кўпроққа кўпайди.
Штайнмайернинг маълумотларига кўра, уларнинг сони 179 минг кишига етди. Улардан 30-40 фози Ғарбий Болқон ҳудудларидан келмоқда.
14 августда миграция масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос Европа Иттифоқи айни пайтда Иккинчи жаҳон урушидан бери энг йирик миграцион инқирозга дуч келгани айтган эди.
Июль ойида Европа Иттифоқига кирувчи 28 та давлатдан 23 тасининг ташқи ишлар вазирлари Греция ва Италияга келаётган 32 мингдан кўпроқ ва яна Сурия билан чегарадош давлатлардан 22,5 минг, жами 54760 қочқинни қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди. ОАВ маълумотларига кўра, Германия, Франция ва Испания учинчи давлатлардан келаётган қочқинларнинг катта қисмини, мос равишда 21,91, 16,8 ва 10,7 фоизини қабул қилади.