ОАВлар Windows учун “Сапёр” ва “Косинка” ўйинларининг асл вазифалари нимадан иборат бўлганини аниқладилар

Технология 16 Август 2015 8941

Windows операцион тизимида мавжуд бўлган “Косинка”, “Свободная ячейка” (“Бўш катак”) ва “Сапёр” ўйинлари қанчалик қизиқарли бўлмасин, улар аслида кўнгилочиш учун яратилмаган, деб ёзмоқда Mental Floss журнали.

“Косинка” ўйини Windows’нинг 3.0 версиясида 1990 йилда пайдо бўлган, деб ёзмоқда нашр. “Косинка” пасьянснинг бир тури бўлиб, у 18-асрнинг охиридан бери маълум бўлган. Ушбу ўйиннинг Microsoft яратган рақамли версияси келажакда бу ўйинни ўйнаш учун стол ёки қарта керакмаслигини кўрсатди, бироқ уни ишлаб чиқувчилар аслида бошқа мақсадни кўзлашган.

“Ўйиндан асл мақсад фойдаланувчиларга компьютер сичқончасини бошқаришни ўргатиш бўлган”, деб таъкидламоқда нашр.

“Сапёр” ўйини ҳам технологияларни ишлатиш маданиятида муҳим из қолдирди, деб ёзмоқда нашр. “Миналаштирилган” катакларни катаклар ортида яширинган рақамлар устида мантиқий операциялар бажариш орқали очишга асосланган шунга ўхшаш “Куб” бошқотирмаси 20-асрнинг 70-йилларида оммалашиб кетди ва 20 йиллардан кейин унинг рақамли версияси – “Сапёр” ўйини Windows 3.1 операцион тизимида пайдо бўлди. Бу ўйин компьютер фойдаланувчиларига сичқончанинг чап ва ўнг тугмаларидан аниқ ва тез фойдаланишни ўргатиш учун яратилган.

1992 йилда Windows операцион тизимининг локал тармоқлар яратиш имкониятига эга бўлган илк версияси – ишчи гуруҳлар учун Windows 3.1 операцион тизимида пайдо бўлган “Черви” ўйинида эса NetDDE технологияси ёрдамида бошқа фойдаланувчилар билан боғланишнинг имкони пайдо бўлди. “Черви” ўйини бу шунчаки қарта ўйини эмас, балки фойдаланувчиларни янги тизимнинг тармоқ имкониятларига қизиқтириш ва уларни ҳайратлантиришнинг усули бўлган.

“Свободная ячейка” ўйини эса Windows 3.1 операцион тизимида Microsoft Entertainment Pack Vol.2’нинг бир қисми сифатида чиққан ва операцион тизимнинг 16 битли версиясида 32 битли дастурларни ишга тушириш учун фойдаланилган Win32s пакети билан бирга кетган. Агар пакет нотўғри ўрнатилган бўлса, ўйин ишга тушмаган. Бу эса ушбу ўйин операцион тизимнинг яширинган синови ҳам бўлганини кўрсатади.

Microsoft компанияси бу ўйинларини Windows пакетидан олиб ташлаганда, фойдаланувчилар ақлдан озаёзгудек бўлганлар, чунки уларга бу ўйинлар жуда ёқар эди. Шунинг учун ишлаб чиқувчилар бу стандарт ўйинлар ўз вазифасини бажариб бўлганига қарамасдан уларни узоқ вақт давомида, операцион тизимнинг кейинги версияларида ҳам сақлаб қолишган. Windows’нинг яқинда чиққан 10-версиясида бу ўйинлардан фақатгина “Косинка” қолган, деб ёзмоқда нашр.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар