Россиянинг Химки шаҳрида истиқомат қилувчи аёл у билан бирга яшайдиган эркак билан бирга ўз ишлайдиган банкдан 21 млн рубль ўғирлади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа ҳақида дарҳол тегишли идораларга хабар берилган. Кузатув камералари қайдларини ўрганиш натижасида жиноятни ким содир этгани тезда аниқланди.
Маълум бўлишича, жиноятчилар муассаса ёпилганидан сўнг бино ичига кириб, ўғриликни амалга оширишган.
Ўғрилик Сбербанк филиалида содир этилди.