Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Серена Уильямс Торонто шаҳрида ўтказилаётган йирик турнир финалига чиқа олмади. Ярим финалда у кутилмаганда швейцариялик Белинда Бенчичга ютқазиб қўйди. Ўйин 6:3, 5:7, 4:6 ҳисоби билан якунланди.
Ўйин 2 соат 28 дақиқа давом этди.
Финалда Бенчич руминиялик Симона Халеп билан кортга тушади. Халеп, ўз навбатида, ярим финалда италиялик рақибаси Сара Эрранини доғда қолдирди.