Будапешт четида икки поезднинг бетма-бет тўқнашиши оқибатида 19 нафар йўловчи жароҳатланди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Улардан 3 нафари оғир аҳволда. Жабрланганлар ичида составлардан бирининг машинисти ҳам борлиги айтилмоқда.

Тўқнашув содир бўлган пайтда ҳар иккала поезд 20 км/соат тезликда ҳаракатланаётган эди.