Хитой кемалари Жанубий Кореяда чўккан паромни чиқариб олишга етиб келди

Жаҳон 16 Август 2015 1950

Жанубий Кореянинг сув остига ғарқ бўлган “Севоль” паромини чиқариб олишда ёрдам бериш учун воқеа жойига Хитойнинг иккита кемаси юборилди, деб хабар беради Рёнхап агентлиги.
“Севоль” 2014 йилнинг 16 апрель куни Чиндо ороли яқинида чўкиб кетган эди. Унинг бортидаги 300дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди. Жорий йилнинг апрелида Корея Хитой компаниялари консорциуми билан паром корпусини сув остидан чиқариб олиш бўйича 72.5 млн долларлик шартнома имзолаган эди.
Хитойнинг 12 минг тонна сиғимли “Дали” кранли кемаси ҳамда 450 тонна сиғимли “Хуахэ” буксири айни пайтда Чиндо ороли яқинида турибди. Кема бортидаги 150 киши кейинги икки ой мобайнида керакли ахборотни тўплаб боради, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг таналарини оқим олиб кетмаслиги учун атрофни тўр билан ўрайди.
Паром бортида асосан 15-19 ёшдаги мактаб ўқувчилари бор эди. Улардан 9 нафари ҳалигача дом-дараксиз йўқолган деб ҳисобланмоқда. Паром Чеджудо курорт оролига кетаётганда ҳалокатга учраган эди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар