“Аугсбург” клуби ҳимоячи Абдулла Бабанинг “Челси”га ўтиши бўйича лондонликлар билан келишувга эришилганини маълум қилди. “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью Бабага “Атлетико”га сотиб юборилган Филипе Луис ўрнини босувчи ўйинчи сифатида қарамоқда.

Баба ““Аугсбург”га 2014 йилнинг августида “Гройтер Фюрт”дан ўтган. Ҳимоячи янги клубда 32 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голли узатма амалга оширган.