“Челси” шифокори Ева Карнейронинг собиқ қаллиғи унинг жамоа футболчиларидан бири билан ишқий муносабатда бўлганини ошкор этди

Спорт 17 Август 2015 4148

“Челси” шифокори Ева Карнейро жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью билан чиққан можаро ортида асосий жамоадан четлатилган бир пайт унинг собиқ қаллиғи Руперт Паттерсон Еванинг жамоа футболчиларидан бири билан ишқий муносабатда бўлганини маълум қилди. 

Йигитнинг қайд этишича, бу ҳақда унга Карнейронинг ўзи айтган ва шу сабабли улар айрилишган.

“У бу ҳаракати билан менга азоб бермоқчи бўлган. Ева меҳмонхона хонасида футболчи ошиғи билан учрашганини ўзи тан олди”, деб айтди Паттерсон The Sun нашрига.

Йигит унинг эндиликда собиқ маъшуқаси доим бой эркакларни яхши кўргани ва у каби йилига 30 минг фунт оладиган оддий лондонлик тижорат директори футболчилар каби катта пул ишлай олмаслигини, улардан баъзилари у бир йилда топадиган пулни бир кунда топишлари ва у бунга қарши ҳеч нарса қилолмаслигини таъкидлаб ўтган.   

Паттерсон Ева айнан ким билан ишқий муносабатда бўлганини ошкор этмаган.

Аёл шифокорнинг мухлислари Ева можаролар туфайли “Челси”ни тарк этиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда. Фанатлар инглиз жамоалари шифокорлари орасидаги энг жозибали шифокор истеъфога кетишини тасаввур ҳам қилиша олмаяпти.

Бу орада “Арсенал” мухлислари “канонирлар” раҳбариятидан Евани ишга олишни талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью Ева Карнейрони “Суонси”га қарши учрашувдан кейин дарҳол асосий жамоадаги ишдан четлаштирган. Ўша учрашувда Ева ўйиннинг охирги дақиқаларида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган Эден Азарга ёрдам бергани мураббий билан келишмаган ҳолда майдонга чиққан. Бу ҳолат рақибга вақтни чўзишга ёрдам берган ва мураббийнинг ғазабини келтирган. Маълумотларга кўра, Моуринью Карнейрога нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Бироқ кейинроқ португалиялик мутахассис ўз айбини тан олиб, “ўйинчининг соғлиғи исталган натижадан муҳимроқ эканини” айтган.  

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар