“Ўзбекнефтгаз” МХК раҳбари Шокир Файзуллаев иқтисодиёт вазири ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 17 Август 2015 4174

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Шокир Файзуллаев Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг иқтисодиётни мордернизациялаш, саноат ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда 12news.uz нашрига Ўзбекистон ҳукумат доираларидаги манба маълум қилди.

Манбанинг айтишича, Файзуллаев янги лавозимда иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларининг ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш дастурлари, тармоқларни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, ресурс тежовчи илғор технологияларни татбиқ қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг оптимал суръатлари ва мутаносибликларини таъминловчи замонавий инфратузилма, телекоммуникация алоқаларини ривожлантириш, минерал ва хомашё захираларидан оқилона фойдаланишни бошқаради.

Ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” МХК раҳбари этиб бунгача холдинг раҳбари биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган Алишер Султанов тайинланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар