“Юлдузлар жанги” фильми услубида ишланган PlayStation 4 ўйин приставкаси намойиш этилди

Технология 17 Август 2015 2811

Sony корпорацияси “Юлдузлар жанги” фильми услубида ишланган, чегараланган миқдорда чиқариладиган PlayStation 4 ўйин приставкалари сериясининг чиқарилишини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.
“Юлдузлар жанги” фильмидаги бош ёвуз қаҳрамон Дарт Вейдер сурати туширилган приставканинг тақдимоти АҚШнинг Анахайм шаҳрида ўтказилган Disney Expo халқаро кўргазмасида бўлиб ўтди. PS 4 Darth Vader Edition приставкаси 17 ноябрь куни Electronic Arts компаниясининг “Star Wars: Battlefront” отишмачоқ ўйини билан бирга сотувга чиқарилади. Яқин орада приставкага буюртма олиш бошланади.
Маълумотларга кўра, PlayStation 4 ўйин приставкаси июлда дунёдаги энг бозори чаққон приставка бўлди.
“Юлдузлар жанги” фильмининг 7-қисми – “Юлдузлар жанги: кучнинг уйғониши” фильми жорий йилнинг 18 декабридан экранларга чиқарилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар