18 ёшли швейцариялик теннисчи қиз 1 ҳафта ичида топ-10 рейтингидаги 4 нафар теннисчини мағлубиятга учратди

Спорт 17 Август 2015 3796

16 август куни Торонто шаҳридаги турнир финалида швейцариялик 18 ёшли теннисчи қиз Белинда Бенчич руминиялик тажрибали теннисчи Симона Халепга қарши кортга чиқди ва 7:6 (7:5), 6:7 (4:7) ва 3:0 ҳисобларида (Халеп ўйинни давом эттира олмади) ғалаба қозонди.

Бенчич ушбу турнирнинг ярим финалида аёллар теннисида яққол етакчи ҳисобланувчи Серена Уильямсни мағлуб этганди (3:6, 7:5, 6:4).

Ундан олдинроқ эса, 1 ҳафта доирасида ёш теннисчи аёллар теннисида кучли ўнликдан ўрин олган яна икки нафар теннисчи Ана Иванова (тўққизинчи ўрин) ҳамда Каролин Возняцки (5) каби теннисчиларни енгган эди.

Бу 4та ғалаба эвазига Бенчич 20 ўриндан 12 ўринга кўтарилиб олди.

Айни вақтда, топ-10 рейтингида Серена Уильямс биринчи, Мария Шарапова иккинчи, Симона Халеп эса учинчи ўринни эгаллаган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар