2015 йилнинг биринчи ярмида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари 11,5 мингдан ортиқ парвозни амалга оширди

Ўзбекистон 17 Август 2015 3256

2015 йилнинг биринчи ярмида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси самолётлари 11,5 мингдан ортиқ парвозни амалга оширди. 1,2 миллиондан зиёд йўловчи миллий авиакомпания хизматларидан фойдаланди. 18,3 минг тонна юк ташилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги ва Ҳаво флоти кунига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, «Навоий» аэропорти базасида ташкил этилган Халқаро интермодал логистика маркази жадал ривожланмоқда. 2009 йилнинг май ойидан жорий йилнинг биринчи ярмига қадар юк ташиш ҳажми 219,7 минг тоннадан ошган. 2015 йилнинг биринчи ярмида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва хорижий авиакомпанияларнинг «Навоий» Халқаро интермодал логистика маркази орқали ташилган умумий юк ҳажми 14 минг тоннани ташкил этди.

Қайта жиҳозланган иккита «Боинг» юк самолётининг фойдаланишга топширилгани йўналишларни кенгайтириш ва марказ орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имконини берди. Бугунги кунда ушбу самолётлар Деҳли, Мумбай, Франкфурт, Амстердам ва Шанхай шаҳарларига парвоз қилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авикомпанияси бош директори В.Тяннинг сўзларига кўра, истеъмолчилар талабини тўла қондириш миллий авиаташувчи олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Миллий авиакомпания йўловчиларга юқори сифатли хизмат кўрсатишни кафолатлайди. Компания жамоаси мамлакат авиациясининг келажагини ўйлаб, техник ва таъмирлаш базасини яхшилаш, миллий авиакомпаниянинг дунё авиаташувлар бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айни пайтда миллий авиакомпания томонидан 12 инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларда ҳаво паркини янгилаш, «Боинг-787 Дримлайнер» самолётларига техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган ангар ва янги «Тошкент-4» йўловчи терминалини барпо этиш, аэропортларнинг ер усти инфратузилмасини ривожлантириш ва уларни махсус аэропорт техникаси ҳамда техник воситалар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

«Uzbekistan Airways Technics» авиакорхонаси базасида самолётларнинг композицион материаллардан тайёрланган йирик таркибий қисмларини таъмирлаш бўйича янги марказ ташкил этилмоқда. Ушбу марказ келгуси йили иш бошлайди. Учувчилар малакасини ошириш мақсадида шу йилнинг охиригача миллий авиакомпаниянинг ўқув-машғулот марказида янги тренажёр – «А-320» ҳаво кемасининг Full-flight симулятори ўрнатилади. Аэропортнинг реконструкция қилинган VIP, CIP ва «Business-lounge» залларининг фойдаланишга топширилиши мустақилликнинг 24 йиллигига муносиб совға бўлиши кутилмоқда.

Охирги йилларда миллий авиакомпания парки 10та янги А320 ва 4та Боинг-767-300ЕR самолётлари билан тўлдирилган. Шунингдек, 6та Ил-114-100 самолёти қайтадан жиҳозланган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39314 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44581 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6531 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18030 Ўзбекистон
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 409 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 527 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Кўпроқ янгиликлар