Бразилияда президент Дилма Русеф сиёсатига қарши қаратилган йирик норозилик намойишлари мамлакатнинг йирик шаҳарларида бўлиб ўтди. France-Presse агентлигининг полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, акцияларда 866 минг киши иштирок этди. Акция фаолларининг таъкидлашича эса, кўчаларга камида 2 млн киши чиққан.

Намойишлар иштирокчилари давлат раҳбарига импичмент эълон қилинишини талаб қилишди. “Дилма, кет!”, – шиори турли шаҳарларда, жумладан, пойтахт Бразилиада, Сан-Паулу ва Рио-де-Жанейрода бирдай жаранглади.

Бўлиб ўтган намойишлар йил бошидан буён ўтказилган учинчи йирик акция бўлди. Март ойида президентга қарши намойишларда 1 млн киши, апрелда эса 600 минг киши иштирок этган эди.