14 августа Эквадорда дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланадиган Котопахи вулқони отила бошлади. Вулқон 8 км гача баландликка кул устунини отди. Вулқон отилишига “сариқ” хавфсизлик даражаси берилди.
Маҳаллий аҳоли ва ушбу жойда бўлган сайёҳларга нафас олишни енгиллатиш учун тиббий ниқоблар тарқатилди: кул юпқа қатлам бўлиб чўкмоқда ва ҳавода учиб юрибди. Одамларга ёпиқ қийим кийиш ва иложи борича кўчага чиқмаслик тавсия қилинмоқда.
Бу орада ижтимоий тармоқлар вулқон отилиши ва унинг оқибатлари акс этган ўнлаб суратлар ва видеолар билан тўлиб-тошиб кетди.