Индонезиялик қутқарувчилар Trigana Air Service компаниясининг мамлакат шарқида қулаган йўловчи самолётини қидириш операциясини бошлашди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Кеча Сентаидан Оксибилга учаётган ATR 72 самолётининг тоғларга урилгани, унинг бортидаги 54 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.

Индонезия ҳаво алоқаси агентлиги раҳбарининг сўзларига қараганда, ушбу самолётга тегишли деб тахмин қилинаётган бўлаклар Папуа вилоятининг Октабе туманидан топилган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари тоғда авиаҳалокат содир бўлганини кўрганларини айтишган. Ахборот текширилмоқда.

Қидирув ишлари ердан ва ҳаводан олиб борилади.