Ит Грециянинг Корфу оролидаги қамоқхонадан қочиб кетмоқчи бўлган маҳбусларнинг режаларини фош қилди. Бу ҳақда Ekathimerini нашри маълум қилди.

15 август куни эрталаб ахлоқ-тузатиш муассасаси ёнидан ити билан сайр қилиб юрган эркак ити тўхтаб, жойидан қўзғалишни истамаганида нимадир ишкаллигини сеза бошлади. Шундай кейин эркак ер остидан келаётган шовқинни эшитиб, масъул идоралар билан боғланди. Мутассади муассасалар қамоқхонага полициячиларни юборди.   

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ер остида маҳбуслар афтидан бир неча ҳафта давомида қазиган туннелни аниқлашди. Туннель узунлиги 30 метрга яқинни ташкил қилди. Унда батареяларда ишловчи вентияторлар ва озиқ-овқат солинган пластмасса идишлар топилди. Туннель қазилган қамоқхонанинг В қанотида узоқ муддатга ёки умрбод қамоқ жазосига тортилган 20 дан кўпроқ жиноятчилар сақланиши айтилмоқда. 

1996 йилда ушбу қамоқхонада маҳбуслар томонидан уюштирилган тартиббузарликлар давомида 120 дан ортиқ маҳбус туннель орқали қочишга муваффақ бўлган.