Канадалик 12 ёшли сузувчи қиз Гиннесс рекордлар китобига кириши мумкин

Спорт 17 Август 2015 6436

Канадалик ёш сузувчи қиз Бруклин Даусрайт 4 соат ичида Нортамберленд бўғозидан сузиб ўтди. Бўғоз Шаҳзода Эдуард ороли вилоятини континентал Канада билан бирлаштириб туради. Бу иш амалга оширилган пайтда Даусрайт 12 ёшга тўлган ва бу, маҳаллий журналистларнинг фикрича, янги рекорд сифатида Гиннесс китобига киритилиши керак.

Ёш спортчи Нью-Браунсуик вилояти қирғоқларидан бошлаб, 15 км масофани сузиб ўтди. Шу тариқа, ривервьюлик қизалоқ Нортамберлендни сузиб ўтган энг ёш инсонга айланди. 2014 йили бу ишни 14 ёшли Кали Брюс амалга оширган эди.

“Буни амалга оширганимдан хурсандман. Бундай ишни 12 ёшимда қила олганим янада завқли”, – деди қиз журналистлар билан мулоқот чоғида.

Кўпроқ янгиликлар