Жанубий Кореянинг LG Display компанияси кейинги уч йил мобайнида янги авлод дисплейларини яратишга 8.5 млрд доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Apple’га дисплей етказиб берувчи компания бу маблағни органик светодиодлар технологияси (OLED) асосида ишлайдиган дисплейлар борасидаги ишланмаларга йўналтиради. Компания мутасаддилари бу дисплейларга бўлган талаб смартфонлар, автомобиль консоллари ва телевизорлар сегментларида юқори бўлишига умид қилмоқда.
LG Display йирик OLED-дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасида жаҳонда етакчи ҳисобланади, аммо ушбу маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши компанияни кичик гаджетлар бозорига эътибор қаратишга ундамоқда.