Мексиканинг шимолида жойлашган Мичоакан штатида жойлашган Патскуаро шаҳри ҳудудида автоҳалокат юз бериши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.

Мутассади вакилларнинг маълум қилишича, тўқнашувдан кейин юк машинаси тўнтарилиб кетган, ундан ажралиб кетган прицеп енгил автомобиль устига тушган. Ичида 9 нафар киши, жумладан 5 бола бўлган юк машинаси кабинаси ёқилғи оқиб чиққани оқибатида ёниб, сўнгра баландлиги 25 метр келадиган кўприкдан пастга тушиб кетган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар енгил автомобиль қолдиқлари остидан оғир жароҳат олган икки кишини чиқариб олдилар. Улар шифохонага етказилдилар.