13 августдан Москвада иккинчи мураббо фестивали бошланди, унинг тайёрланишига 160 млн рублга яқин пул сарфланди. Шаҳарнинг баъзи кўчалари ва майдонлари норасмий равишда 10 кунга қайта номланди. Мисол учун, Тверь майдони вақтинчалик “Арбузная” майдонига айланди. Шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар 19 та давлатдан келтирилган мураббонинг ўнлаб турларини татиб кўришга таклиф қилиндилар.


Бундан ташқари, анъанавий резаворлар ва мевалардан тайёрланган мурабболардан ташқари, жорий йилда чили гармдориси ва қоқигулдан тайёрланган мурабболарни ҳам учратиш мумкин.
Москва маданият департаменти 368 та ижодий гуруҳ иштирокида байрам дастурини тайёрлади. Фестивалга 5 млн киши ташриф буюриши кутилмоқда.
Москва марказида фестиваль пайтида бир нечта скульптуралар, жумладан сабзавот ва мевалардан ташкил топган скульптура, Манежная майдонидаги 11 метрлик тарвуз ва мурабболардан ташшил топган “соҳилбўйи” ўрнатилди.