“Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 2-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган учрашувда жамоасининг мағлубиятга учрашини (3:0) шарҳлаб ўтди.

“Биринчи таймда устунлик қилган жамоа ўйинда ютиб чиқди. Иккинчи таймда эса “Челси” яхшироқ бўлди. Биринчи тайм биз учун оғир кечди – биз кўп вазиятлар ярата олмадик, дарвозабонимиз эса бир қанча муҳим сэйвларни амалга оширди”, – деди португалиялик мутахассис.

“Иккинчи таймда вазият ўзгарди, – сўзида давом этди у. – 70-дақиқада 0:1 ҳисобида ўйин натижаси шубҳа остида эди. 3:0 – сохта ҳисоб, “Челси” бутун иккинчи таймни бошқарди. Бундан ташқари, “Манчестер Сити” ярим ҳимоясида муаммолар бўлди. Жамоа ўйинни 9 киши бўлиб якунлаши керак эди”.