“Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 2-тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши ўтказилган учрашувда нима сабабдан ҳимоячи Жон Террини Курт Зумага алмаштирганини тушунтириб берди.

“Зума бизнинг энг тезкор ҳимоячимиздир. Мен “Сити” контрҳужумларда ўйнашини билар эдим, Зума эса Терридан фарқланади, унинг чиқиши ўзини оқлади, негаки Курт барчасини назорат остида тутди”, – деди у.

“Мен Террига тўлалигича ишонаман, – сўзида давом этди мутахассис. – Менинг давримда у ҳеч ҳам алмаштирилмаган эди, бошқа мураббийлар эса уни майдонга чиқаришмас эди, Террининг карьераси тугади деб ҳисоблашар эди. Мен унга фантастик ўйинчи ва капитан бўлиш имконини бердим. Ва мен ҳақ бўлиб чиқдим”.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью Жон Террини 177 ўйиндан буён биринчи марта алмаштирди.

Шунингдек, португалиялик мутахассис жамоасининг 3:0 ҳисобидаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди:

“Олти очкодан бир очко нолдан яхши ва икки очкодан ёмондир. Мен математикадан яхшиман ва 36 ўйинни учга кўпайтирса, неча очко бўлишини биламан. Математик нуқтаи назардан чемпионликка эришиш қийин эмас”.