Олма-Отада 9 нафар ўзбекистонлик аёл фоҳишалик қилаётганида қўлга олинди

Жаҳон 17 Август 2015 10334

Олма-Отанинг ресторанлари, меҳмонхоналари, барлари ва бошқа муассасаларида ўтказилган текширув жараёнида шаҳарнинг Авезов туманида жойлашган шу турдаги биноларнинг деярли барчаси кўздан кечирилди. Zakon.kz ресурсининг хабар қилишича, текширув ишларида миграцион полиция ходимлари ҳам иштирок этган.
Маълум қилинишича, бир соат ичида 4та меҳмонхона комплекси текширилиб, у ерда “нозик” хизматлар кўрсатаётган 48 киши қўлга олинди. Уларнинг шахси махсус рўйхатлар бўйича текшириб кўрилганда қизларнинг 9 нафари Ўзбекистон, 3 нафари Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланди. Шунингдек, қирғизистонлик қизлардан бири миграцион қонунчиликни бузганликда айбланиб муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, мамлакат ҳудудини тарк этмай юргани маълум бўлди.
Яна 9 нафар қиз жамоат жойларида айнан шундай иш билан шуғулланаётган пайтда қўлга олинган.
Фоҳишалик билан шуғулланиш учун хоналар ажратиб берган 3та меҳмонхона администраторлари ҳам маъмурий жавобгарликка тортилди.

Кўпроқ янгиликлар