Россиянинг Омск вилояти спорт вазири, автопойгалар бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Александр Фадрициус «Крылья Сибири — 2015» авиаавтофестивали чоғида суперкарни бошқариб, тезлик бўйича самолётни ортда қолдирди.

«Авиапракт» енгил моторли самолётга қарши пойгага чиқиш учун “Авангард” хоккей жамоаси сардори Денис Куляш ўзининг Ferrari 458 Italia русумли автомашинасини бериб турди.

Портал маълумотларига кўра, Фабрициус стартда ушланиб қолганига қарамасдан, самолётни қувиб ўта олди.

Фестивалда Toyota Supra ва енгил моторли Cessna самолёти ўртасида ҳам тезлик муҳорабаси ўтказилди. Бироқ автомобил самолётдан ярим корпус ортда қолди.