14 августда Италиянинг Губбио шаҳрида очилган санъат кўргазмасида ўзбекистонлик рассомлар ўз ишларини намойиш қилишмоқда. Бу ҳақда kultura.uz хабар берган.

Кўргазма жараёнида Акмал Нуритдинов, Эркин Жўраев, Даврон Тошев, Шухрат Абдумаликов, Файзулла Аҳмадалиев,Тоҳир Каримов ва Анорқул Бойбеков каби ўзбекистонлик рассомлар ўз санъат асарлари билан қатнашишаяпти.

Рассомларнинг ишларини томоша қилиш учун 18 мамлакатдан рассомлар ташриф буюришиб, уларга Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тайёрланган, ўзбек санъатининг муҳим жиҳатларини ёритиб берадиган махсус альбом ҳадя этилган.

Кўргазма кейинги ҳафтада ҳам ўз ишини давом эттиради.