2015 йилнинг 18 август куни Адлия вазири Музраф Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг учинчи кенгашида иштирок этади.

Йиғилишда қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорлик қилиш, ҳуқуқ устворлигини таъминлаш ва ўзаро манфаат касб этувчи масалалар бўйича адлия вазирликлари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Кенгаш якунида Қўшма баёнот қабул қилиш ва ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш кутилмоқда.