Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи республика комиссия тузилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 августдаги қарори билан тегишли низом тасдиқланди.
Комиссия давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энергия самарадорлиги, муқобил энергия манбаларини жорий қилиш ва ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлигини таъминлайди, деб таъкидланади ҳужжатда.
Янги структура бевосита ҳукуматга ҳисобот топширади. У ҳудудий комиссиялардан иборат бўлиб, бу бўлинмаларга Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари бошчилик қилади.
Комиссиянинг ишчи органи сифатида Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги кўрсатилди.
Комиссия олдига қўйилган асосий вазифалардан бири ЯИМда энергия сарфини камайтиришдир.