“Манчестер Сити” бош мураббийи Мануэль Пеллегрини АПЛнинг 2-тури доирасида “Челси” устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалабани изоҳлаб ўтди.

“Бугун мени энг кўп қувонтирган иккита нарса бўлди. Биринчидан, биз учта тўп киритдик. Биринчи таймда биз яхши ҳаракат қилдик, фақат Беговичнинг ўйини кўпроқ гол уришимизга имкон қолдирмади. Иккинчидан, гол ўтказиб юбормаслик муҳим эди. Биз мавсумни энди бошламоқдамиз, лекин ўйинни керагидай бошлаш зарур. Иккита ғалаба, улардан бири амалдаги чемпион устидан қозонилди”.

“Биз “Челси”га қарши ўйинларда ҳар доим устунлик қиламиз, – сўзида давом этди мутахассис. – Ўтган мавсум дуранг ўйнагандик, ундан ҳам олдинроқ мағлубиятга учраган эдик, лекин ўйин жиҳатдан ҳар доим устунлик қиламиз. Бугун биз бекаму-кўст ўйин кўрсатдик”.