Чимкентлик режиссёр Шапоғат Ўринбоев бир пайтлар машҳур бўлган “Ералаш” тележурналининг қозоқча вариантини суратга олмоқда, деб хабар беради TVK.
Болалар ҳажвий сериали Asia International моделлик мактаби томонидан молиялаштирилмоқда. Съёмкаларнинг биринчи куни маҳаллий аквапаркда бўлиб ўтди, унда 4-18 ёшдаги 25 актёр иштирок этди.
Янги ҳажвий сериалга ҳозирча ном қўйилмади. Таъкидланишича, кўрсатув асосан қозоқ тилида бўлади.
Тележурналнинг ўн дақиқалик сонлар ҳафтасига бир маротаба чиқарилади. Биринчи сон бир ойдан сўнг тайёр бўлиши айтилмоқда.