Шарқий Қозоғистон вилоятида ота ўзининг катта қизини зўрлади ва кичкинасига тегажоғлиқ қила бошлади. Мактабда ўтказилган тиббий кўрик чоғида унинг катта қизи ҳомиладор эканлиги аниқланди.
Айтилишича, оилада 5 нафар қиз бўлган. Оила қишлоқда анча тартибли ва тинч-тотув рўзғорлардан бири ҳисобланар, қизлар эса мактабда ҳам, маҳаллада ҳам яхши таассурот қолдиришар эди.

Аммо катта қиз 16 ёшга тўлгандан сўнг у отаси томонидан зўрланди. Отаси қизини ўз кирдикорларини сир сақлашга мажбур қилиб, турли йўллар билан қўрқитиб келди.
Times.kz нашрига маълум бўлишича, бу инсон 3 йил мобайнида ўз қизини зўрлаб келган. У эса қўрққанидан ҳеч кимга оғиз очмаган. Жазосиз қолаётганини кўрган ота 15 ёшли иккинчи қизини нишонга олганида унинг қўрқинчли сири очилиб қолди.

Мактабда ўтказилган тиббий текширув чоғида опа-сингиллардан каттаси ҳомиладор бўлиб қолганлиги тасдиқланди. Шунда қиз отасининг ишлари ҳақида гапириб беришга мажбур бўлди. Молекуляр-генетик экспертиза унинг сўзларини исботлади.

Қизларнинг онаси турмуш ўртоғининг қилмишларини билгач, чинакам фожиани бошдан кечирди. У суддан эрига нисбатан энг оғир жазони қўллашни сўради.
Суд ҳукми билан эркак 17 йиллик қамоқ жазосини оғир тартибли колонияда ўтайдиган бўлди.