Яқин келажакда Каспий денгизи устида Қозоғистондан Озарбойжонга ўтувчи улкан кўприк бунёд этилади. Ушбу кўприкнинг таркибий қисмлари айни пайтда Хитойда ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда “Алмати” телеканалида хабар қилинди.

Транскаспий халқаро транспорт йўналишини тўлиқ ишга тушириш борасидаги юмушлар ниҳоясига етмай туриб Хитой янги мақсадларни ўз олдига қўймоқда. Бугунги кунда Хитойдан Европага қуруқлик орқали юк ташиш ҳажми денгиз йўлларига қараганда 10 баробар кам. Ҳаттоки Россияда Хитойдан келган юкларнинг катта қисми Финляндияга денгиз орқали етказилади, дейилади хабарда.