Бугун, 16 августда хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг синглиси Насиба Шокирова ва унинг қаллиғи Жамшиднинг никоҳ кечаси бўлиб ўтди.

Насиба ва Жамшиднинг тўйи 16 август куни Тошкентдаги серҳашам “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтди. Райҳон онасидан ёдгорлик бўлиб қолган синглисини катта оилавий ҳаёт йўлига кузатиб, унга ўз оқ фотиҳасини берди.

Хонанда синглисининг тўйига бағишлаб “Келинчак” қўшиғини яратди ва уни тўйда синглиси учун куйлаб берди. Қўшиқ тақдимоти 17 август куни бир қатор радиостанцияларда бўлиб ўтади.

Суратлар манбаси: instagram.com