Тошкент-4 терминали 2020 йилда ишга тушади

Ўзбекистон 17 Август 2015 2575

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2019 йил сўнгига қадар Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортда янги йўловчи терминали (Тошкент-4)ни ишга туширишини маълум қилди.

Компания пресс-релизида келтирилишича, янги терминал Жанубий Корея билан ҳамкорликда бунёд этилади ва Ўрта Осиёдаги энг замонавийси бўлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси бош директори Валерий Тяннинг қайд этишича, мазкур лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бўлиб, янги терминални ишга тушириш бўйича аниқ муддатларни белгилаб берди.

Ислом Каримов, шунингдек, янги терминал дунёнинг энг яхши стандартларига мос келиши ва 30-50 йил хизмат кўрсатиш истиқболига эга бўлиш вазифасини қўйган. Тяннинг сўзларига кўра, бу кенг кўламли лойиҳа бўлгани боис уни амалга оширишга Ўзбекистоннинг 10дан зиёд муассасаси жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) янги Тошкент-4 йўловчи терминалини қуришдаги техник-молиявий асосларни ишлаб чиқиш борасида дастлабки изланишларни ўтказиш учун Ўзбекистонга ўз мутахассисларини юборган эди.

KOICA маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея лойиҳа бўйича ҳукуматларо келишувни 2015 йилнинг сентябрь ойида имзолайди. Шундан сўнг лойиҳанинг техник-молиявий асосларини ишлаб чиқиш учун ижрочилар тайинланиб, келгуси йил аввалидан техник-молиявий асосларни ишлаб чиқишга старт берилади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар