2022 йилгача Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги ободонлаштириш бош бошқармаси йўл парки 121та мaхсус транспорт техникаси ва механизация воситалари билан тўлдирилади. 121та мaхсус транспорт техникаси ва механизация воситаларининг умумий қиймати 16,5 млрд сўмни ташкил этади.

Бу маблағлар шаҳар ҳокимияти бюджети ҳисобидан ажратилади.

Шунингдек, ҳар бири 210 млн сўм турадиган 40 та комбинирланган машина (қор куровчи, сув қуювчи-тозаловчи, қум сочувчи) олиш режалаштирилган. Бу машиналардан 7 таси 2016 йилдаёқ Тошкент бўйлаб хизмат кўрсатишни бошлайди.

Дастурга кўра, 2017 йилда Тошкент шаҳри кўчаларида умумий қиймати 566 млн сўмни ташкил қилувчи тротуарларни тозаловчи учта машина пайдо бўлади. Бундай техникадан умумий 8та сотиб олиш режалаштирилган.