Ўзбекистон пойтахти Тошкентда 2017 йилда умумий қиймати 566 млн сўмни ташкил қилувчи тротуарларни тозаловчи учта машина пайдо бўлади, деб хабар бермоқда 12news.uz нашри.

Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги ободонлаштириш бош бошқармаси йўл парки томонидан 2022 йилгача шундай техникадан 8 та сотиб олинади.

Ҳукумат қарори билдан шаҳар ҳокимияти кўрсатилган давр мобайнида шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 16,5 млрд сўмни ташкил қилувчи (Ўзбекистон Марказий банкининг жорий курси бўйича 6,3 млн доллар) 121 та мухсус транспорт техникаси ва механизация воситаларини сотиб олади.

Шунингдек, ҳар бири 210 млн сўмдан турадиган 40 та комбинирланган машина (қор куровчи, сув қуювчи-тозаловчи, қум сочувчи) олиш режалаштирилган. Бу машиналардан 7 таси 2016 йилдаёқ Тошкент бўйлаб хизмат кўрсатишни бошлайди.