Тошкентда 2022 йилга қадар 1000 лифт алмаштирилади

Ўзбекистон 17 Август 2015 1538

Тошкентда 2016-2021 йилларда шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан кўп қаватли турар-жой биноларида 1000 та лифтни алмаштириш режалаштирилмоқда, деб маълум қилинмоқда gazeta.uz сайтида. Лифтларни алмаштириш дастури Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 10 августдаги қарори билан тасдиқланди. Дастурдан мақсад аҳолининг яшаши учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш ва аварияли ҳолатларнинг олдини олишдан иборат.    

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 85,769 млрд сўмни ташкил қилади. Бунда бир лифт қурилмаси учун 85,769 млн сўм сарфлаш назарда тутилган. Якуний қиймат яна аниқлаштирилади. Лифтларни қайси компания етказиб бериши ҳақида маълумот берилмаган.

Дастурга кўра, Бектемир туманида 18 та лифт, в Мирободда – 83 та, Мирзо-Улуғбекда – 136 та, Олмазорда – 62 та, Сирғалида – 130 та, Учтепада – 40 та, Чиланзорда – 131 та, Шайхонтоҳурда – 114 та, Юнусободда – 121 та, Яккасаройда – 58 та ва Яшнобод туманида 107 та лифт алмаштириш режалаштирилган.

Туманлар кесимида лифтлар алмаштирилишининг манзилли дастурлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳар ҳокимияти томонидан турар-жой бинолари инвентаризациядан ўтказилгандан кейин тасдиқланади. Ҳокимият лифтларнинг алмаштирилишини назорат қилиб боради ва ҳар чоракда дастурнинг амалга оширилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериб боради.  

Амалга оширилаётган ишларнинг сифати ва шаҳарсозлик меъёрларига риоя қилинишини назорат қилиш Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига юкланди.

Кўпроқ янгиликлар