АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трампнинг айтишича, “ИШИД” террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозониш мақсадида АҚШ жангарилар томонидан Ироқда босиб олинган нефть конлари устидан назоратни ўз қўлига олиши керак. Бу ҳақда Sun Times International маълум қилди.   

“Мен уларнинг даромад манбаини тортиб олмоқчиман. Биз аввало уларнинг нефтини тортиб олишимиз керак эди”, деб айтди Трамп.

Трамп, шунингдек, Ироққа қуруқликда операция ўтказиш учун қўшинларнинг киритилиши имкониятини истисно этмади. Унинг айтишича бу “катта пуллар” олиш ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилалари ҳақида ғамхўрлик қилишга имкон беради.