Туркия бош вазири коалицион ҳукумат тузишга охирги марта ҳаракат қилиб кўради

Жаҳон 17 Август 2015 1501

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Бохчали билан учрашув ўтказиб, коалицион ҳукумат тузиш масаласида музокара олиб боради. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

13 август куни Довудўғли Халқ республикачи партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли билан охирги учрашувни ўтказди, аммо музокаралар бирор натижа бермади. Шундан сўнг бош вазир мамлакатда муддатдан илгари сайловлар ўтказилишини маълум қилди.

Бош вазир етакчилигидаги Адолат ва тараққиёт партияси ҳамда мухолиф Халқ республикачи партияси ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз тугаганидан сўнг Бохчали ҳукмрон партия миллий ҳаракат шартларини қабул қилган тақдирда коалицион ҳукумат тузишга рози бўлишини маълум қилди.

Миллий ҳаракат партиясининг асосий шартига кўра, президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат сиёсатига аралашмаслиги керак.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28953 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 65112 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8211 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125724 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо, Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 944 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1290 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 2786 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар