Туркиялик югурувчи Асли Алптекин допинг қўллагани учун 2012 йилги Олимпиада олтин медалидан маҳрум этилди

Спорт 17 Август 2015 1897

Туркиялик югурувчи Асли Чақин Алптекин тақиқланган восита истеъмол қилгани учун Лондондаги 2012 йилги Олимпиада олтин медалидан маҳрум этилди. Лозаннадаги спорт ҳакамлик суди шундай қарорга келди.
Алптекин 1500 метрлик масофага югуришда олтин медаль соҳиби бўлган эди.
Ушбу ҳолат бўйича тергов 2013 йилнинг майида спортчининг биологик паспортида шубҳали маълумотлар аниқлангандан кейин бошланган.

Кўпроқ янгиликлар