Тяньцзинь ҳукумати: 700 тонна цианид натрий 100 минг квадрат метрга тарқалган

Жаҳон 17 Август 2015 2010

“Тахминан 700 тонна цианид 100 минг квадрат метр ҳудудга тарқалган”, дея шаҳар ҳокими ўринбосари сўзларидан иқтибос келтирди марказий Хитой телевидениеси. Унинг сўзларига кўра, портлаш 18 мингта контейнерни шикастлаган бўлиб, уларнинг 1800тасида хавфли кимёвий моддалар бўлган.

Хитой ҳарбийлари ҳам воқеа жойида бир неча юз тонна цианид натрий борлигини маълум қилган эди. Шикаст етмаган бочкалар ҳодиса жойидан олиб кетилди, қолган ўта хавфли моддалар эса изоляция қилинган.

Якшанба куни офат рўй берган ҳудудга келган ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян ҳодиса юзасидан кўп томонлама текширувларни ўтказишни талаб қилган. “Барча айбдорлар жазога тортилади”, дея таъкидлаб ўтган ҳукумат раҳбари. Хитойлик амалдорнинг ҳодиса жойига махсус ҳимоя либосларисиз келгани Тяньцзинда йирик миқёсли заҳарланиш хавфи мавжуд эмаслигидан далолаб беради.

“Сўнгги 24 соатда сув ҳолатини мониторинг қилиш бўйича янги пунктлар ўрнатилди. Уларнинг аҳоли истиқомат қилмайдиган биттасидагина цианидводородли кислота миқдори ошгани кузатилди”, деди Тяньцзинь атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош муҳандиси Бао Цзинлин.

Кўпроқ янгиликлар