Узоқ Шарқ тергов бошқармаси Владивосток қирғоғи яқинида ODYSSEY балиқ овловчи кемасининг чўкиб кетишини ўрганмоқда. Бу ҳақдаги хабарнома бошқарманинг расмий сайтида эълон қилинди.

“Шанба куни эрталаб Владивосток шаҳри яқинида ODYSSEY балиқ овловчи кемаси чўкиб кетди. Ҳеч ким жабр кўрмади”, – дейилади хабарномада.

Тахмин қилинишича, воқеа сув транспорти эксплуатацияси қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.