Volkswagen автоконцерни хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммолар туфайли қарийб ярим миллионга яқин автомобилни ортга чақиртириб оляпти. Хизмат кўрсатиш тадбири АҚШ бозорини қамраб олди. Бу бозорда немис компанияси пасайишни бошидан кечирмоқда.

Reuters агентлиги Volkswagen АҚШ транспорт вазирлигининг Трассада ҳаракат хавфсизлиги миллий бошқармасига берган баёнотига иқтибос келтирган ҳолда АҚШ ва Канадада 461 300 транспорт воситаси, жумладан 2010-2014 йилларда ишлаб чиқарилган Golf, Passat, Jetta ва Tiguan моделлари чақиртириб олинаётганини маълум қилди.

Бу машиналарнинг рулида маълум вазиятларда хавфсизлик ёстиқчалари ишига жавоб берувчи соат пружинасининг ишига халақит берувчи темир бўлаклари бўлиши мумкин. Бу муаммо 11та автомобиль ишлаб чиқарувчининг автомобилларида, шу жумладан Subaru’да кузатилган Takata хавфсизлик ёстиқчаларидаги нуқсонга алоқаси йўқлиги айтилган.

Volkswagen чақиртиришга тушаётган автомобиль эгаларини носозликни бартараф этиш учун дилер ёнига келишлари кераклигидан хабардор этмоқда. Қайд этилишича, аниқланган нуқсон натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Компанияда бу муаммо бошқа бозорларда сотилаётган автомобилларга ҳам тааллуқлилиги текширилмоқда.

2014 йилда АҚШда 367 мингта Volkswagen машинаси сотилган, бу 2013 йилдагидан 10 фоиз камроқни ташкил қилган. Бироқ 2018 йилгача немис бренди савдо ҳажмини 800 мингтагача етказишга умид билдирмоқда.