Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати делегацияси Исроил вакиллари билан тинчлик сулҳи тузиш масаласини муҳокама қилиш учун Мисрга йўл олди. Бу ҳақда Ғазо секторидаги манбаларига таянган ҳолда Jerusalem Post нашри хабар берди.

Делегацияга ХАМАС етакчиларидан бири – Исмоил Хония бошчилик қилади. Мисрдан ташқари, делегация Қатар ва Туркияда бўлиши кутилмоқда.

ХАМАС аъзолари қайси йўл билан Ғазо секторидан Мисрга етиб бориши масаласи номаълумлигича қолмоқда. “Миср раҳбарияти ХАМАС вакилларининг Рафах чегара постидан ўтишига рухсат берган-бермагани маълум эмас”, – деб ёзади газета.

Бошқа маълумотларга қараганда, делегация Қоҳирада Исроил билан тинчлик сулҳини тузиш масаласини Миср разведка бошқармаси билан муҳокама қилади.